Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманидаги 17,5 минг гектар ҳудуд Самарқанд шаҳрига қўшиб берилади. Бу ҳақда айни пайтда Ургут туманида бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари маълум қилди.

Бунинг ҳисобига Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

«Шу боис, аҳолиси ва даромади кундан кунга ўсиб бораётган Самарқанд шаҳрида замонавий уй-жойларга бўлган талабни таъминлаш учун 3 та йирик массив танлаб олинди.

Жумладан, «Ширин» массивида 180 минг, «Темирйўл орти» ҳудудида 100 минг, «Қорасув-2» массивида 30 минг аҳоли учун 700 дан ортиқ замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилади.

Бу ерларда мактаб, боғча, олийгоҳ ва шифохона, замонавий бизнес ва савдо маркази, меҳмонхона ва ресторан, кўнгилочар масканлар ҳам қурилади», – деди Президент.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 49 та вилоят ташкилоти келаси йил «Ширин» массивига кўчади. Шу йил охиригача бу массивни шаҳар маркази билан боғловчи «Қорадарё» устидан ўтган 577 метрли кўприк ишга туширилади.

Испаниялик инвесторлар билан хусусий шериклик асосида ушбу 3 та массивнинг канализация тизими янгиланади.

Шаҳарда юк транспорти ҳаракатини камайтириш мақсадида Оқдарё, Тойлоқ ва Самарқанд туманидан ўтувчи магистрал йўл бўйида 4 та логистика маркази барпо этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг