Сурхондарёда вояга етмаган «Damas» ҳайдовчиси «Nexia» билан пойгалашиб, ҳалокатга учради
Сурхондарё вилояти Узун туманида «Damas» ва «Nexia» автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди. Ҳодиса 28 май куни соат 23:50 ларда туманнинг Чақар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-169 автомобиль йўлининг 132-километрида юз берган.
17 ёшли йигит ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан тўрт нафар тенгқури билан Damas русумли транспорт воситасини бошқарган. Ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 20 ёшли, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз «Nexia» автомашинасини бошқарган таниши билан ким ўзарга ўйнаб, ҳалокатга учраган.
Оқибатда «Damas» автомашинасининг вояга етмаган ҳайдовчиси ва «Nexia» автомобилининг йўловчиси вафот этган. Қолганлар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter