Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қандай ҳолатларда вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш мумкин?

Қандай ҳолатларда вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш мумкин?

Фото: dw.com

Ҳукумат қарори билан «Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Эмансипация — бу шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг турли чекловлардан озод бўлиб, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиш жараёнидир. Вояга етмаганларнинг эмансипацияси — 18 ёшга тўлмаган шахснинг суд ёки қонун асосида тўлиқ муомалага лаёқатли деб тан олиниши.

Мазкур Маъмурий регламент вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Регламентга кўра, ариза берувчи қуйидагилардан бири орқали давлат хизматидан фойдаланиши мумкин:

  • Давлат хизматлари марказига бевосита бориб;
  • «Инсон» марказлари (ваколатли орган) ёки ижтимоий ходим орқали;
  • ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.

Ваколатли орган ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради:

  • ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;
  • тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида 3 ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;
  • ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.

Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг