Якшанба куни кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16° илиқ бўлади, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter