Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда юк машинаси автобусни ағдариб юборди

Янгийўлда юк машинаси автобусни ағдариб юборди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Бугун Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, воқеа тафсилотлари ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, ЙТҲ 13 декабр соат 16:30 лар атрофида Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобил йўлида юз берган. 1984 й.т. ҳайдовчи бошқарувидаги XCMG юк машинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu автобуснинг орқа ён қисмига урилиб кетган.

Автобуснинг икки нафар жароҳатланган йўловчисига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани билдирилган.

Ҳолат бўйича Янгийўл тумани ИИБ терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг