Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зилзиланинг алоқаси йўқ — Энергетика вазирлиги “М-25” конидаги ёнғинга изоҳ берди

Зилзиланинг алоқаси йўқ — Энергетика вазирлиги “М-25” конидаги ёнғинга изоҳ берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда ёқиб қўйилган.

Бойсун туманидаги газ қудуғида юз берган ёнғин 3 ноябрь куни қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “М-25” кони ҳудудидаги вазият ҳақида маълумот тарқалган эди. Вазирликка кўра, 2 ноябрь куни ушбу коннинг 202-сон газ қудуғида аввал ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши кузатилган. Мутахассислар бу ҳолатни кондаги табиий геологик жараёнлар натижаси сифатида изоҳламоқда.

"Ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ яна тезкор равишда ёқиб қўйилди. Бу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда халқаро саноат хавфсизлиги стандартларига тўла жавоб беради", — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида. Бу ҳолат кондаги олдиндан режалаштирилган жиловлаш ишлари доирасида содир бўлган бўлиб, кутилмаган ҳолат сифатида баҳоланмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг