Александр Вучич: «Сербия ва Ўзбекистонни чин дўстлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб туради»
Сербия президенти Александр Вучич Тошкентга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Суҳбат чоғида Вучич икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги, фаол босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
– Сербия ва Ўзбекистонни чин дўстлик, ўзаро ҳурмат ва келгусида янада мустаҳкам ҳамкорлик кўприкларини барпо этиш истаги боғлаб туради. Президент Мирзиёевнинг меҳнатсеварлиги, садоқати ва юртини тараққий эттиришдаги улкан ютуқлари мени жуда ҳайратга солди», – деб ёзади Вучич.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат иқтисодиёт, савдо, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданият ва технология соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ дастурга эга.
– Сербия Марказий Осиёни Европага боғловчи кўприк бўлиши ва Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор сифатида фаолият юритиши мумкин. Бу иккала мамлакат учун катта имкониятлар эшигини очади», – дея қайд этган у.
Томонлар ўзаро манфаатли бир неча ташаббусларни муҳокама қилди ҳамда давлатлар фуқаролари фаровонлиги йўлида муносабатларни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter