Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рустам Қосимжонов терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди

Рустам Қосимжонов терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди

Халқаро гроссмейстер, 2004 йилги FIDE Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Рустам Қосимжонов – ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. У нафақат дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган, балки халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган.

Ўзбекистон шахмат федерациясининг телеграмдаги расмий каналида қайд этилишича, унинг раҳбарлигида миллий жамоа олдида бир қатор янги вазифалар турибди. Жумладан:

  • халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш;
  • ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;
  • жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг