Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

“Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–313-сон, 21.10.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тизимларини жорий этиш ва фойдаланишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш;

- олис ҳудудлар ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.

Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди.

2026 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида қуйидаги имтиёзлар берилади, жумладан:

- импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади;

- йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;

- йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг