Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Бугун, 24 октябр куни Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммити бўлиб ўтмоқда. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Журналист Азиза Қурбонованинг ёзишича, «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги Битим (EPCA-Enhanced Partnership and Cooperation Agreement) Президент Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши раиси Антонио Кошта, Еврокомиссия Президенти Урсула Фон Дер Ляен ҳузурида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Ва Евроиттифоқ Комиссия вице-президенти Кая Каллас томонидан имзоланган.

Журналистнинг ёзишича, мазкур ҳужжат лойиҳаси устида 2019 йилдан бери ишлаб келинган ва лойиҳа доирасида 10 та музокара, 150 дан ортиқ учрашувлар ўтказилган.

«Бу келишув шунчаки дипломатик ҳужжат эмас, у Ўзбекистонга Австриядан тортиб Швециягача бўлган 27 давлат ҳудудида Европа бозорларини кенгроқ очадиган, тадбиркорларга божхона ишини соддалаштирадиган, техник тўсиқларни камайтирадиган, юртимизга Европа инвестициялари оқимини эркинлаштирадиган, талабаларимиз, мутахассислар ва тадбиркорлар учун виза талабларини соддалаштирадиган, ёшларимизнинг Европада ўқишига кўпроқ имкон яратадиган, таълим, фан, сунъий интеллект, стартаплар ва рақамли хавфсизлик соҳаларида янги ҳамкорлик эшигини очадиган ҳужжат», – дейди Қурбонова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг