Чехия Бош вазирини кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Бугун, 30 апрел куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, уни шоҳсупага таклиф қилди.
Шунингдек, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Чехия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Ушбу маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter