Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ташқи савдоси ўсди. Қайси давлатлар асосий ҳамкорлар?

Ўзбекистон ташқи савдоси ўсди. Қайси давлатлар асосий ҳамкорлар?

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 471 млн долларга ёки 2,7 фоизга кўпдир.

Миллий статистика қўмитасига кўра, экспорт ҳажми 5,8 млрд долларга тушиб, 29,3 фоизга қисқарган. Импорт эса аксинча, 12,2 млрд долларга етиб, 30,8 фоизга ошган. Натижада ташқи савдо баланси 6,4 млрд доллар манфий салдо билан шаклланган.

Махсус экспорт ҳисобга олинмаганда, товарлар экспорти 26,2 фоизга ўсиб, 3,48 млрд долларга етган.

Ўзбекистон ҳозирда жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини олиб бормоқда. Ташқи савдода асосий улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 25,6 фоиз. 2026 йилнинг уч ойида бу мамлакат билан савдо ҳажми 4,6 млрд долларга етди.

Россия Федерацияси билан савдо 3,28 млрд доллар, Қозоғистон билан 1,3 млрд доллар, Туркия билан 653 млн доллар ва Афғонистон билан 508 млн долларга етган.

Шунингдек, Франция (488,9 млн), Корея Республикаси (463,6 млн), БАА (458,7 млн) каби давлатлар билан ҳам савдо ҳажми ўсган. Туркманистон билан савдо 357,5 млн, Германия билан 304,8 млн долларга етган.

Ҳиндистон (299,8 млн), Беларус (259,7 млн), АҚШ (258,4 млн), Қирғизистон (221,7 млн) ва Тожикистон (188,8 млн) билан ҳам фаол алоқалар сақланиб қолмоқда. Гонконг билан савдо 155,7 млн, Эрон — 151,4 млн, Италия — 116,5 млн, Ирландия — 102,7 млн ва Украина — 94,4 млн долларга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг