Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари қарийб 8 фоизга ошди

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари қарийб 8 фоизга ошди

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 263,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотларида келтирилган.

Қайд этилишича, инфляция таъсири инобатга олинганда, аҳоли даромадларининг реал ўсиш суръати 7,8 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан шаклланган.

Шу билан бирга, аҳоли даромадларининг ўсиши ички истеъмол бозори фаоллигига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида аҳоли жон бошига умумий даромадлар 6,9 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткичнинг номинал ўсиш суръати 113,5 фоиз бўлган бўлса, реал ўсиш 105,8 фоиз даражасида қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг