Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон сулҳини олқишлади

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон сулҳини олқишлади

Фото: ТИВ

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳга муносабат билдирди

Ўзбекистон Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши эълон қилинганини олқишлаган. 

«Мазкур саъй-ҳаракатларни кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқот ва ўзаро мақбул ечимларни топиш учун шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз. Барча томонларни вазмин бўлишга, вазиятни яна кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга, шунингдек тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирамиз», дейилади баёнотда. 

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига мувофиқ қатъий равишда ҳал этиш зарурлиги тўғрисидаги ўзгармас позициясини тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп икки ҳафталик сулҳ ҳақида хабар берганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг