Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZEX биржасида 3 ойда 2,3 тоннадан ортиқ олтин ва кумуш сотилди

UZEX биржасида 3 ойда 2,3 тоннадан ортиқ олтин ва кумуш сотилди

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали 2 тонна 342,9 килограмм олтин ва кумуш сотилди. Расмий маълумотларга кўра, умумий ҳажмнинг асосий қисми олтин ҳиссасига тўғри келган.

Хусусан, биржа савдоларида 1 тонна 920,2 килограмм олтин сотилган бўлиб, унинг ўртача котировкаси 1 грамм учун 1 млн 779,9 минг сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга, кумуш савдоси ҳажми 422,7 килограмни ташкил этиб, унинг ўртача нархи 1 грамм учун 31 408,3 сўмга тенг бўлган.

Қимматбаҳо металлар нархи халқаро бозор кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Хусусан, бошланғич нарх Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида миллий валютада ҳисобланади. Бунда асос сифатида Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг тонгги фиксинг кўрсаткичлари қўлланилади.

Биржа савдоларида асосий сотувчилар сифатида «Олмалиқ КМК» ва «Навоий КМК» иштирок этмоқда. Қимматбаҳо металларнинг асосий харидорлари эса саноатда қайта ишлаш қувватига эга корхоналар ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг