Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ноқонуний олтин қазиш давлатга 13 млрд сўм зарар келтирди

Навоийда ноқонуний олтин қазиш давлатга 13 млрд сўм зарар келтирди

Видеодан скриншот

ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида давлат захирасидаги ерлардан олтин рудасини ноқонуний қазиб олиб, кимёвий ишлов бериш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди.

Аниқланишича, гуруҳга пахтачилик фуқаро (1988 й.т.) бошчилик қилган. У Кармана туманидаги паррандачилик хўжалиги биносини ижарага олиб, у ерда яширин цех ташкил этган.

Видеодан скриншот

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 200 кг ярим тайёр олтин, 200 та қопда олтин моддаси бўлган қум ва тошлар, 300 кг кимёвий воситалар, 1 дона махсус лаборатория жиҳози, 8 дона газ баллон, 1 дона махсус тегирмон ва бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатлари ва экологияга етказилган зарар 7 млрд сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ ташкилотчисига нисбатан Жиноят кодексининг 196²-моддаси (Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоятнинг Навбаҳор туманида эса маҳаллий МЧЖ раҳбари томонидан ташкил этилган яширин олтин қазиш фаолиятига чек қўйилди. Аниқланишича, у сохта рухсатнома асосида «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги 8 гектар майдонда 19 нафар шахсни ёллаб, ноқонуний қазиш ишларини олиб борган.

Тезкор тадбир давомида 6 кг ярим тайёр олтин, 430 тоннадан ортиқ таркибида олтин моддаси бўлган рудалар, 1,4 кг кимёвий воситалар, 4 та юк автомобили, 4 та юкловчи трактор ҳамда асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

Видеодан скриншот

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6,1 млрд сўмлик қазилма бойликлар талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан лаборатория таҳлиллари тайинланиб, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг