Ўзбекистон ЯИМ бўйича ўтган йили 3 та давлатни қувиб ўтган – иқтисодчи
Жон бошига номинал даромад (ЯИМ) бўйича Ўзбекистон 2025 йилда Гондурас, Миср (даромад қисқарган), Венесуэлани қувиб ўтган.
Бу ҳақда иқтисодчи Миркомил Холбоев ёзмоқда.
Иқтисодчининг манбаларига таяниб ёзишича, 2026 йилда Ўзбекистон Эрон (даромадлар қисқариши кутилмоқда), Вануату, Жибути, Филиппин каби мамлакатлардан ўтиб кетиши прогноз қилиняпти.
«2025 йилда жон бошига (номинал) даромад бўйича мамлакатимиз энг тез ўсган тўққизинчи иқтисодиёт бўлган. Хусусан, жон бошига даромад 19 фоизга ўсган.
Қўшниларимиздан биздан юқорироқда фақатгина Тожикистон бор. 2025 йилда Тожикистонда жон бошига даромад 19,6 фоизга ўсган. Қирғизистонда ўсиш 16,2 фоизни, Қозоғистонда эса 2,7 фоизни ташкил этган», – деб ёзади Миркомил Холбоев.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter