Саида Мирзиёева Клод Имовен бошчилигидаги делегация билан учрашди
Саида Мирзиёева Франция делегацияси билан учрашди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси,«Орано» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.
«Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз», дея маълум қилган Саида Шавкатовна.
Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter