Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этмайди
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май куни Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этмайди. Давлат раҳбари Кремл эълон қилган меҳмонлар рўйхатида қайд этилмаган. Унга, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг бошқа раҳбарлари ҳам киритилмаган.
Расмий маълумотга кўра, парадда Абхазия, Беларус, Лаос, Малайзия, Словакия, Жанубий Осетия, Сербия етакчилари иштирок этади.
Бу йилги парад ўтган йиллардагидан фарқли равишда, ҳарбий техникаларсиз, мобил алоқани чеклаган ҳолда ўтказилиши кутилмоқда. Сабаби Путин шахсан иштирок этадиган тадбирга Украина томонидан ҳужум уюштирилиши эҳтимоли юқори. Украина президенти Зеленский ҳам буни истисно этмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter