V ёшлар Пара Осиё ўйинлари ғолиблари Тошкентда тантанали кутиб олинди (фото)
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси ватанимизга қайтиб келди.
Делегация аъзолари Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида спорт жамоатчилиги вакиллари, спорт фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда мухлислар иштирок этди.
Дубайдаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатишди: 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритишди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.
Ушбу натижа мамлакатимизда пара спортни ривожлантиришга қаратилаётган тизимли ислоҳотлар, спортчиларга яратилаётган шароитлар ва мураббийлар меҳнатининг амалий самарасидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter