Ўзбекистон Дубайдаги V ёшлар Пара Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этди
Жорий йилнинг 7–14 декабр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида V ёшлар Пара Осиё ўйинларига мезбонлик қилди.
Ушбу мусобақада Осиёнинг 35 мамлакатидан 1 500 нафарга яқин атлетлар 11 та спорт турида ғолиблик учун беллашди.
Ўзбекистон делегацияси:
- пара енгил атлетика,
- пара таэквондо,
- бочча,
- пара сузиш,
- пара армрестлинг,
- пара пауэрлифтинг
спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этиб, жами 197 та медал (99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун: 2021 йилда Баҳрайнда ўтказилган IV ёшлар Пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллашган эди — 16 та медал (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter