Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи
Испаниялик таниқли футзал мутахассиси Хосе Мария Мендес Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқуловнинг ёзишича, федерация ҳамда мураббий ўртасида икки йиллик шартнома имзоланган.
Мендес муқаддам икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган: дастлаб 2011–2012 йилларда, сўнг 2014–2017 йилларда. Унинг раҳбарлиги остида терма жамоамиз Осиё чемпионатида 2014 йилда бронза, 2016 йилда эса кумуш медални қўлга киритган.
Ўзбекистон МТЖдан ташқари, 2016–2017 йилларда мамлакат чемпиони – «Ардус» клубида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига асос солиб, қатор иқтидорли футзалчиларни кашф этган.
2019–2026 йиллар давомида у яна Таиландда фаолият олиб борди. Мураббий сифатида икки карра Осиё кубоги вице-чемпиони, бронза медали совриндори, шунингдек, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Осиё кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter