Жаҳон чемпионатига борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди
Жаҳон чемпионатига Ўзбекистондан қайси ҳакамлар бориши аниқ бўлди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Ўзбекистонлик ҳакамлар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида фаолият олиб боради.
11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мундиалда ўзбекистонлик ҳакамлар: Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин эса ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.
Тарихда илк бор, терма ва ҳакамлар биргаликда ЖЧда иштирок этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter