Дунё бойликларининг 75 фоизи — уларнинг қўлида
«Жаҳон тенгсизлиги 2026» ҳисоботига кўра, дунё бойликларининг 75 фоизи 10 фоиз аҳоли қўлида тўпланган. Мутахассислар шошилинч чоралар кўришга чорлашмоқда, деб ёзмоқда The Guardian.
60 мингдан камроқ одам (дунё аҳолисининг 0,001 фоизи) сайёрамиз аҳолисининг энг камбағал ярмидан уч баравар кўп бойликка эга.
Тадқиқотда 200 нафар олим қатнашди. Улар дунёнинг деярли барча минтақаларида 1 фоиз аҳоли (энг бой одамлар) 90 фоиз аҳолига қараганда кўпроқ бойликка эга эканлигини аниқладилар. Таъкидланишича, 2025 йилда бойликлар тақсимотидаги тенгсизлик юқори суръатларда ўсган.
«Дунёдаги ўзига тўқ аҳолининг 10 фоизи бутун бойликнинг 75 фоизига, инсониятнинг ярми эса 2 фоизига эгалик қилади. Оқибатда биз жуда озчилик мисли кўрилмаган молиявий қудратга эга дунёга эга бўлдик, ваҳоланки, миллиардлаб одамлар оддий иқтисодий барқарорликдан ҳам четда қолмоқда», — дейишди Рикардо Гомес-Каррера (Париж иқтисодиёт мактаби) бошчилигидаги тадқиқот муаллифлари.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, тенгсизликни қисқартириш нафақат адолат масаласи, балки иқтисодиёт барқарорлиги учун ҳам зарурдир. Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқни камайтириш учун таълим ва соғлиқни сақлашга давлат инвестициялари киритиш, шунингдек, самарали солиқ ва қайта тақсимлаш дастурларини жорий этиш таклиф этилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter