Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инвестициялар: тикланувчи энергия манбалари нефт ва газни ортда қолдирди (инфографика)

Инвестициялар: тикланувчи энергия манбалари нефт ва газни ортда қолдирди (инфографика)

Иллюстратив фото

Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, 2026 йилда жаҳон миқёсида энергетика соҳасига инвестициялар 3,4 трлн долларга етиши кутилмоқда.

Энг муҳим тренд — бу маблағларнинг энг катта қисми тикланувчи энергия манбалари (ТЭМ)га йўналтирилаётганидир. Агар 2015 йилда ТЭМга 368,3 млрд доллар сарфланган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич қарийб икки баробар ошиб, 694,1 млрд долларга етди. Шу тариқа ТЭМ инвестицияларни жалб қилишда нефт (496,4 млрд доллар) ва газ (449,1 млрд доллар) соҳаларини ортда қолдирди.

Умуман олганда, 3,4 трлн долларлик инвестицияларининг қарийб 2,2 трлн доллари тоза технологияларга тўғри келади. Бунга ТЭМдан ташқари, энергия тармоқларини модернизация қилиш (541,3 млрд доллар), электрлаштириш (391,2 млрд доллар), энергия самарадорлигини ошириш (365,5 млрд доллар), энергияни сақлаш тизимлари (106,4 млрд доллар), атом энергетикаси (82,8 млрд доллар) ва паст эмиссияли ёнилғилар (34,3 млрд доллар)га йўналтирилган инвестициялар ҳам киради.

Нефт, газ ва кўмирни ўз ичига олган анъанавий энергетика секторларига жами 1,2 трлн доллар атрофида сармоя йўналтирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг