35 йилда Ўзбекистонда мактаблар сони 1,3 баробар ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда 11 118 та умумий ўрта таълим ташкилоти фаолият юритган.
Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилидаги 8 557 та мактабга нисбатан 1,3 баробар кўп. Шу тариқа, мустақилликдан кейинги даврда мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 561 тага ошган.
Динамикага кўра, мактаблар сони айрим даврларда секин ўсган ёки қисқарган бўлса-да, сўнгги йилларда барқарор кўпайиш кузатилган. 2020/2021 ўқув йилида улар сони 10 181 тани ташкил этган.
1995/1996 ўқув йилида мамлакатда 9 289 та, 2000/2001 ўқув йилида 9 726 та умумий ўрта таълим ташкилоти фаолият юритган.
2005/2006 ўқув йилига келиб бу кўрсаткич 9 803 тага етган. 2010/2011 ўқув йилида эса 9 806 та мактаб қайд этилган. Кейинги беш йилда кўрсаткич бироз пасайиб, 2015/2016 ўқув йилида 9 720 тани ташкил қилган.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўсиш яна тезлашган. 2021/2022 йилда 10 289 та, 2022/2023 йилда 10 522 та, 2023/2024 йилда 10 750 та мактаб фаолият юритган.
2024/2025 ўқув йили бошида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган. Бир йил ўтиб, бу кўрсаткич яна 175 тага ошиб, 11 118 тага етган.
Шундай қилиб, 2020/2021 ўқув йилидан 2025/2026 ўқув йилигача мамлакатдаги мактаблар сони 937 тага кўпайган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter