Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-Француз университети ташкил этилади

Ўзбек-Француз университети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбек-Француз университети ташкил этилади ва ушбу муассаса ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади.

Университетда дастлабки босқичда магистратура, кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантурада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, Университетга кириш учун тайёрлов курси жорий этилади.

Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Битирувчиларга Университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади.

Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг