Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Amazon китоб дўконидан китоб кушандасига айланди

Amazon китоб дўконидан китоб кушандасига айланди

Amazon компанияси сунъий интеллектни ўқитиш учун сон-саноқсиз қоғоз китобларни йўқ қилмоқда.

Компания эски ва нодир китобларни сотиб олиб, уларни махсус объектларга жўнатяпти. У ерда китоблар рақамлаштирилади, аммо жараён анча қўпол кечяпти: муқовалар қирқиб ташланади, саҳифалари эса битта катта тахламга йиғилиб, саноат сканеридан ўтказилади.

Журналистлар ушбу жараённи текшириш учун китоблар тўпламидан бирига яширинча AirTag қурилмасини жойлаштиришди. Харита уларни тўппа-тўғри Amazon объектига бошлаб борди ва у ерда «китоб қассоблари» қандай ишлаётгани фош бўлди.

Компания сканерланган маълумотлардан сунъий интеллект моделларини ўқитиш ва ривожлантиришда фойдаланишни режалаштирган. Конвейер усулида сканерлаш маълумот йиғиш учун анча самарали. Аммо бу китобларнинг асл, қоғоз нусхалари йўқ қилиниши эвазига юз бераётгани аянчли.

Ғалати жиҳати, бундан қарийб 30 йил аввал Жефф Безос Amazon фаолиятини айнан оддий қоғоз китоблар савдосидан бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг