Билл Гейтс: Сунъий интеллект хавф-хатарлари атайин камайтириб кўрсатилмоқда
Билл Гейтс техногигантларни даромад илинжида сунъий интеллект (СИ) хавф-хатарларини атайин камайтириб кўрсатишда айблади.
Ўзаро суҳбатларда топ-менежерлар жиддий хавотирда эканликларини яширишмайди, аммо амалда триллионлаб долларларни жалб қилишга халақит бермаслик учун хавф-хатарларни хаспўшлашмоқда, деди миллиардер NYTга берган интервюсида.
Гейтс сунъий интеллект тартибга солинмаса, оммавий ишсизликка олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, биотерроризмга қарши янги халқаро шартномалар тузишга чақирди — унинг фикрича, ҳатто кичик бир гуруҳ ҳам илғор СИ воситалари ёрдамида касаллик вирусларини яратиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter