Дунёдаги энг катта тўлиқ электрлашган самолёт илк марта парвоз қилди
Heart Aerospace компанияси дунёдаги энг катта тўлиқ электрлашган самолёт — X1 (келгусида чиқариладиган ES-30 самолётининг прототипи) парвозини муваффақиятли амалга оширди.
Синов парвози 12 август куни Ню-Йоркда ўтказилди. Парвоз давомида электр учун тахминан 5 доллар сарфланган. Электр двигателлари 1 МВтдан ортиқ қувват ишлаб чиқарган.
Оғирлиги 11 тоннадан ошувчи самолёт ҳавода 27 дақиқа бўлди. У тўлиқ аккумуляторлар орқали қувватланди — энергия 4 та электр моторга узатилди.
ES-30 келгусида қисқа масофага парвоз қилувчи, 30 йўловчига мўлжалланган самолётга айланиши кутилмоқда, у гибрид-электр моторли бўлиши режалаштирилган. Ушбу самолёт United Airlines, Air Canada ва JSX каби йирик авиаташувчилар эътиборига тушган ва улар биринчи харидорлар сифатида кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter