Энди иловалардан фақат ўз номидаги рақам орқали рўйхатдан ўтилади
2026 йил 22 апрелдан бошлаб мобил иловаларда рўйхатдан ўтиш ва хизматлардан фойдаланиш тартибига янги талаб жорий этилади. Унга кўра, фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий идентификация рақами билан мос бўлиши шарт қилиб белгиланмоқда.
Янги тартибга мувофиқ, агар рақам шахсга тегишли бўлмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини бириктириш имкони чекланади.
Шунингдек, тизимда мос келмаслик ҳолатлари аниқланганда, фойдаланувчиларга бу ҳақда SMS-хабарнома орқали огоҳлантириш юборилади.
Айни пайтда айрим фойдаланувчилар мобил иловалар ёки банк хизматларига бегона шахс номидаги рақамларни бириктирган ҳолатлар мавжуд. Янги тизим ана шундай ҳолатларга чек қўйишни кўзда тутади.
Белгиланган талабларга мос келмаган рақамлар орқали хизматлардан фойдаланиш маълум муддатдан кейин чекланади. Шу билан бирга, банк хизматлари ва электрон тўлов тизимларида хавфсизлик даражасини ошириш асосий мақсад сифатида белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter