Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакилини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакилини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклади ҳамда давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг ижобий суръати ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Устувор йўналишларда, жумладан, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом этиш муҳимлиги таъкидланди.

“С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring