Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистонда давлат хизматчилари ва «Толибон» ҳаракати аъзоларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди.

Afghanistan International нашрининг хабар беришича, мазкур қарорни ҳаракатнинг олий раҳнамоси мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзода қабул қилган.

Маълум қилинишича, тақиқни бузган шахслар ҳарбий судларга топширилади. Шунингдек, смартфондан фойдаланиши тақиқланган шахсларнинг исми-шарифи, лавозими, иш жойи, мобил оператори ва телефон рақами киритиладиган махсус рўйхат ҳам шакллантирилган.

Kabul Now нашри маълумотига кўра, қарор эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда «Толибон» аъзосининг ўз смартфонини йўқ қилаётгани акс этган видео тарқалган.

Бундан ташқари, Афғонистон таълим вазирлиги талабаларга ҳам ўқув муассасаларига смартфон олиб киришни тақиқловчи буйруқ чиқарган.

Ҳозирча мазкур чекловлар жорий этилишига нима сабаб бўлгани расман изоҳланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг