Афсонавий актёр ва жанг санъати устаси Чак Норрис вафот этди
Америкалик машҳур киноактёр ва жанг санъати устаси Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи маълум қилди.
Маълумотларга кўра, актёр вафотидан бир кун олдин шифохонага ётқизилган. Аммо ўлим сабаблари ҳозирча очиқланмаган.
Оиласи томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда шундай дейилган:
«Бутун дунё учун у жанг санъати устаси, актёр ва куч рамзи эди. Биз учун эса у садоқатли турмуш ўртоқ, меҳрибон ота ва бобо, ажойиб ака ва оиламизнинг юраги эди».
Чак Норрис Голливуддаги машҳур актёрлардан бири бўлиб, айниқса жангари жанрдаги фильмлари билан танилган. У «Walker, Texas Ranger» сериали орқали ҳам кенг оммага машҳур бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter