Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ замонавий урушларга тайёр эмас — NYT

АҚШ замонавий урушларга тайёр эмас — NYT

АҚШнинг Abraham Lincoln авиаташувчиси.

Фото: Defense Visual Information Distribution Service

АҚШ қарийб триллион долларлик ҳарбий бюджетга қарамай, замонавий урушга тайёр эмаслиги маълум бўлди, деб ёзмоқда The New York Times.

Нашрга кўра, Эрон ракеталар ва дронлар ҳисобига босимни сақлаган ҳолда кучли позицияларни эгаллаб турибди.

АҚШнинг муаммоси — қиммат тизимларга таяниш ва қурол-яроғни тез ишлаб чиқариш қобилиятининг пастлиги, ваҳоланки, замонавий уруш оддийроқ ва арзон ечимларни талаб қилади.

Қўшма Штатлар ислоҳотлар ўтказиши, жумладан, дронларни ривожлантириши ва мудофаа саноатини модернизация қилиши керак, дейилади хабарда.

CBS News телеканали америкалик мулозимларга асосланиб хабар беришича, АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётга шу пайтгача тахминан 50 млрд доллар сарфлаган. Бу Пентагон очиқлаган маблағдан (25 млрд доллар) икки карра кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг