АҚШда самолёт ҳалокати юз берди: 12 киши қурбон бўлган
АҚШдаги авиаҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди.
14 июн куни Миссури штатида Skydive Cansas City компаниясига тегишли Pacific Aerospace P750 енгил самолёти ҳалокатга учради. ABC News хабар беришича, ҳалокат Бутлер аэропорти яқинида содир бўлган ва 12 киши — учувчи ва 11 парашютчи ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, самолёт парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учраган ва аэропорт ҳудудидаги далага қўнган.
Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Федерал авиация маъмурияти тергов олиб бормоқда.
Skydive Cansas City аварияни бутун парашютчилар жамоаси учун «ҳалокатли йўқотиш» деб атади ва ҳалок бўлганларнинг оилалари, дўстлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Компания терговга ёрдам бермоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter