Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

my.gov.uz — жазирама иссиқда муаммоларнинг масофавий ечими

my.gov.uz — жазирама иссиқда муаммоларнинг масофавий ечими

Ҳали чилла киришга ҳам улгурмаган бўлсада, ташқарида ҳаво ҳарорати +42 ни кўрсатяпти, асфалтдан кўтарилаётган ҳовурнику гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳатто сояда эркин ҳам нафас олиб бўлмай қолди, иссиқ ҳаво шундоққина димоғингга уриладия. Шу жазирамада кўчага чиқиш у ёқда турсин, деразадан қарашга одам чўчийди.

Мараймамат тоға кондиционер тагида, қўлида бир пиёла кўк чой билан чуқур ўйга толганча ўтирарди. Бугун унинг олдида тоғдек бажарилиши керак бўлган ишлар бор.

Аввало тўнғич қизи Гулмўндининг ҳужжатларини университетга топшириши керак, қабул тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Кенжатойи ўғли ҳам бу йил 1-синфга чиқади, ҳали ҳужжатларини кўтариб мактабга бориш керак.

Яқинда сотиб олган янги уйига оилавий доимий рўйхатга (пропискага) туриш муддати ҳам етиб келяпти. Боз устига, қачондан бери шу янги уйнинг кадастр паспортини расмийлаштиришни орқага суриб юрибди, тезроқ ҳал қилмаса бўлмайди.

Ёзнинг иссиғида свет ёки газ ўчиб қолмаслиги учун коммунал хизматлардан қарздорлиги борми-йўқми билиб, уларни ҳам тўлаб қўйиш керак. Мараймамат пешонасидан сизиб чиқаётган терни артар экан, тасаввурида идоралардаги турнақатор навбатлар, тирбанд йўллар ва жазирамадаги саргардонликлар жонланди:

— Эҳҳ, шу иссиқда идорама-идора юрсам, соғлиғим ҳам, асабим ҳам тамом бўладику!

Шу пайт уйга талаба жияни Турсунбой келиб қолди. Тоғасининг кайфиятини кўриб:

— Тоға, нега бунча сиқиласиз? Ҳозир технология асрику! Жазирама иссиқда ўзингизга жабр қилиб кўчага чиқишнинг нима кераги бор? Аҳир my.gov.uz борку, деди деди қўлидаги телефонини кўрсатиб.

Мараймамат тоға аввалига ишонқирамай қаради:

— Қўйсангчи, шунча ишни битта телефонда битириб бўларканми?

— Албатта бўлади! 

Шербек тизимга кириб, “ОТМ ва техникумларга ҳужжат топшириш“ бўлимини очди. Гулмўндининг паспорт маълумотлари киритилгач, тизим автоматик равишда унинг диплом маълумотларини топди. Қиз ёқтирган йўналишлар танланди, керакли ҳужжатлар юкланди.

— Бўлди, тоға! Қизингизнинг ҳужжатлари кетди. Энди у иссиқда саргардон бўлмай, хотиржам уйда ўтириб имтиҳонга тайёрланаверади. Энди кенжатойингизни мактабга жойлаштирамиз.

Мараймамат тоғанинг назарида Турсунбой экранга бир-икки марта тегдию, “Фарзандни мактабга жойлаштириш (1-синф)“ хизмати орқали боланинг маълумотлари тўлдирилди. Мактабма-мактаб қоғоз кўтариб юриш ўрнига, уйдан чиқмай туриб онлайн рўйхатдан ўтказилди.

— Мана, 20 июндан бошланган қабулга биринчилардан бўлиб улгурдик! — деб қўйди жияни.

Навбат янги уй масалаларига келди. Турсунбой “Кадастр паспортини шакллантириш“ хизматини танлади. Тегишли аризани жўнатишди. Ҳеч қандай идорага боришга, соатлаб навбат кутишга эҳтиёж қолмади, ҳамма маълумотлар тизимнинг ўзида онлайн шаклланди. Ортидан дарров “прописка“ ва манзил бўйича ҳисобга туриш бўлимига ўтишди.

— Тоға, паспорт столга боришни энди унутинг. Аризани юбордик, тез орада тайёр QR-кодли ҳужжатни телефонингизга юклаб оласиз, — тушунтирди Турсунбой.

Охирида эса ёзнинг жазирама кунларида кондиционер узлуксиз ишлаб туриши учун “Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни текшириш ва маълумотномалар“ хизмати текширилди. Тармоқлардан қарздорлик йўқлиги аниқланиб, керакли маълумотнома онлайн юклаб олинди.

Мараймамат тоға телефондаги аризалар рўйхатига қараб, ҳайратини яширолмай қолди. Энг қизиғи, шунча ишлар ҳал бўлгунча, тоғанинг пиёладаги чойи ҳали совуб улгурмаган эди. Бир кунлик асаббузарлик, жазирамадаги йўл киралар ва югур-югурлар атиги бир неча дақиқада, салқин хонада, бир пиёла кўк чой устида ҳал бўлган эди. У жиянининг елкасига қоқиб, кулиб қўйди:

— Барака топ жиян, ҳақиқатдан ҳам, вақтни ва асабни асрашнинг йўли шу экан. Телефоним — менинг шахсий Давлат хизматлари марказим эканда!

my.gov.uz — нафақат жазирама иссиқда, балки ҳар қандай вазиятда ҳаётингизни енгиллаштиради, вақтингизни энг муҳим нарсаларга, оилангиз ва яқинларингизга бағишлашингизга имкон беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг