Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон Ҳўрмузни кесиб ўтишга уринган БАА танкерини нишонга олди

Эрон Ҳўрмузни кесиб ўтишга уринган БАА танкерини нишонга олди

Ҳўрмуз бўғозида БААнинг ADNOC компаниясига тегишли танкер икки дрон орқали ҳужумга учради. Жабрланганлар йўқ, дея маълум қилди БАА Ташқи ишлар вазирлиги. 

Расмий баёнотда ушбу ҳужум халқаро ҳуқуқ ва денгизда эркин ҳаракат тамойилларини қўпол бузиш сифатида баҳоланди. БАА Эронни тижорат кемаларига қарши ҳаракатлар ва денгиз йўлларини тўсишда айблаб, буни минтақавий барқарорлик ва глобал энергия хавфсизлигига таҳдид деб атади.

Шу билан бирга, Эрон томонига яқин манбалар АҚШ кемаларига Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берилмаслигини, бошқа кемалар эса фақат Эрон қуролли кучлари розилиги билан ҳаракатланиши мумкинлигини билдирган.

БАА Теҳронни ҳужумларни тўхтатишга ва бўғозни тўлиқ очишга чақирди.

Шунингдек, Теҳрон давлат оммавий ахборот воситалари Ҳўрмуз бўғозида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли фрегатга иккита ракета келиб тушгани ҳақида хабар қилди.

Эрон томонининг даъво қилишича, АҚШ ҳарбий кемаси Жаск шаҳри яқинида бўлган ва Теҳроннинг огоҳлантиришларига жавоб бермаган. Хабарда айтилишича, ракета зарбаларидан сўнг кема ортга чекинган.

АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги эса Эрон ҳужумлари натижасида ўз кемаларига ҳеч қандай зарар етмаганини расман маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Яқин Шарқдаги можарога алоқадор бўлмаган қатор давлатлар кемалари Ҳўрмуз бўғозидан чиқариб юборилишини маълум қилганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг