Ғазода кучли зарбалар оқибатида 104 киши ҳалок бўлди
Ғазо соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар беришича, 28 октябр оқшомидан бери Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 104 кишига етди.
Қурбонлар орасида 46 бола ва 20 аёл бор. Яна 253 фаластинлик яраланган.
Исроил мудофаа кучлари бир қатор ҳаво ҳужумларидан сўнг сулҳга қайтаётганини эълон қилди. Уларнинг эълон қилинган мақсади Ғазо секторидаги "террорчилар"ни йўқ қилиш эди. Исроил ҳужумлар ҲАМАС гуруҳи томонидан қоидабузарликларга жавобан амалга оширилганини даъво қилмоқда.
"Исроил сулҳга риоя қилишда давом этади ва ҳар қандай қоидабузарликларга қатъий жавоб беради", дейилади баёнотда.
TheTimes of Israel газетаси ҲАМАСнинг Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрида Исроил қўшинларига қарата ўт очганини хабар қилди. Шундан сўнг, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторига зудлик билан кучли ҳаво ҳужумларини буюрди. AP хабарига кўра, Исроил ўз режалари ҳақида Қўшма Штатларга хабар берган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter