Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда 45 ёшгача бўлган эркакларнинг хорижга чиқиши чекланди

Германияда 45 ёшгача бўлган эркакларнинг хорижга чиқиши чекланди

НАТО генерали Карстен Бойер.

Фото: Berliner Zeitung

Германияда 45 ёшгача бўлган эркакларга махсус рухсатномасиз мамлакатни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш тақиқланди. Бу ҳақда Berliner Zeitung нашри хабар берди.

Сафар мақсадидан қатъи назар (ўқиш, иш ёки узоқ муддатли саёҳат), мамлакатдан ташқарида 3 ойдан кўп қолмоқчи бўлганлар махсус рухсат олишлари талаб этилади.

Германия 2035 йилгача ўз қуролли кучлари сафини ҳозирги 184 минг кишидан 255–270 минг кишигача кўпайтиришни режалаштирган. Юқоридаги чеклов ҳарбий хизматга лаёқатли фуқароларни назоратда ушлаб туриш ва сафарбарлик салоҳиятини таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг