Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки аёл махсус лабораториясиз тиббиётга қандай янгилик киритди?

Икки аёл махсус лабораториясиз тиббиётга қандай янгилик киритди?

фото: Science History Institute

1948 йилда турли шаҳарларда ишлайдиган икки аёл тиббиётнинг келажагини сезиларли даражада ўзгартира олди.

Олбанилик кимёгар Рэйчел Фуллер Браун ва Ню-Йоркда яшовчи микробиолог Элизабет Ли Ҳейзенлар йирик муассасалар, таниқли мураббийлар томонидан қўллаб-қувватланмаган ёки махсус корпоратив лабораториялари ҳам йўқ эди. Аммо улардаги қатъият, ишонч ва АҚШ почта тизими бутун штат бўйлаб ифлос тупроқлар солинган флаконларни етказиб бериш учун етарли бўлди.

Элизабет тупроқ намуналарини тўплади ва улардан кўпчилик одамлар мавжудлигини ҳеч иккиланмай рад этадиган микробларни ажратиб олди. Уларни Рэйчелга юборди. Рэйчел эса ҳар бир намунани замбуруққа қарши фаоллик белгилари учун таҳлил қилди. Улар бу жараённи юз марталаб такрорлашди.

Ўша пайтда замбуруғ инфекциялари кўпинча ўлимга олиб келарди, айниқса, иммун тизими заиф беморларда. Замбуруққа қарши хавфсиз даволаш йўқ, пенициллин каби антибиотиклар самарасиз эди.

Бир куни Виржиниядан келган намуна ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.

Улар кашф этган бирикма «нистатин» (nystatin) деб номланди – Ню-Йорк штатининг қисқартмаси замбуруққа қарши воситага айланди. Бу одамлар учун хавфсиз бўлган биринчи антифунгал дори эди. У ҳаёт учун хавфли инфекциялардан тортиб, қорақўтир ва микоз (теридаги турли тошмалар) каби кенг тарқалган касалликларгача барчасини даволади. Аммо унинг таъсири шу билан чекланиб қолмади.

Нистатин, шунингдек, китоблар, расмлар, қадимий қўлёзмалар ва ҳатто дарахтларда моғор пайдо бўлишининг олдини олиши аниқланди. Лабораторияда ишлаб чиқилган бу бирикма санъат, тарих ва экотизимларни ҳалокатдан сақлаб қоладиган консервация воситасига айланди.

Рэйчел ва Елизавета мислсиз даражада бойиб кетишлари мумкин эди. Бунинг ўрнига улар барча гонорарларини – миллионлаб долларларни илм-фанни молиялаштириш учун хайрия қилишни танлашди. Браун-Ҳейзен жамғармаси шу кунгача интилувчан олимларни, айниқса, улар каби яхши ғоя устида тинимсиз фидойилик билан иш бошлаган кишиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Усмонжон Йўлдошев тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг