Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланди

Индонезияда ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланди

Индонезия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болалар учун бир қатор ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг алоқа ва рақамли технологиялар вазири Меутя Ҳафид маълумот берди.

Унинг айтишича, 28 мартдан бошлаб ҳукумат «юқори хавфли» деб ҳисоблаган платформаларда 16 ёшдан кичик фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ўчирилади.

Тақиқ қуйидаги платформаларга тааллуқли:

  • YouTube
  • TikTok
  • Facebook
  • Instagram
  • Threads
  • X
  • Bigo Live
  • Roblox

Вазирнинг таъкидлашича, бу қарор болаларни интернетдаги хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

«Болаларимиз тобора реал хавфларга дуч келмоқда – порнографик контент, кибербуллинг, онлайн фирибгарлик ва интернетга қарамлик энг катта ташвиш уйғотмоқда», – дейди у.

Ҳафиднинг сўзларига кўра, мазкур қарор Индонезияни ёшга қараб рақамли маконга киришни чеклаган биринчи ғарбдан ташқари давлатга айлантиради.

ЮНИСЕФнинг 2023 йилда эълон қилинган тадқиқотига кўра, Индонезияда сўровда иштирок этган 510 нафар боланинг қарийб ярми ижтимоий тармоқларда жинсий мазмундаги тасвирларга дуч келганини айтган.

Шу билан бирга, мамлакатда порнографик материаллар тарқатадиган сайтлар аллақачон тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида Австралия ҳам 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган. Шу каби чораларни Испания ҳам кўриб чиқмоқда, Буюк Британия эса бу масала бўйича жамоатчилик муҳокамаларини бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг