Ироқ ғарбида АҚШнинг ёқилғи қуювчи самолёти уриб туширилди
Ироқ ғарбида АҚШнинг KC-135 ёқилғи қуювчи самолёти уриб туширилди — олти кишидан иборат бутун экипаж ҳалок бўлган.
Яна бир KC-135 шикастланди, бироқ экипаж бортни Исроилга муваффақиятли қўндира олган.
KC-135 — ҳавода ёқилғи қуйиш учун мўлжалланган асосий самолёт ҳисобланади. У 14 метргача бўлган телескопик штанга орқали B-52 бомбардимончилари, F-15 ва F-35 қирувчи самолётларига ёқилғи узатади. Самолёт бир парвоз давомида 90 тоннагача ёқилғи етказиб бериши мумкин. Ушбу улкан техниканинг нархи тахминан 25 миллион долларни ташкил этади.
Пентагон ёқилғи қуювчи самолёт ўзлариники томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни рад этди. Бу «Эпик ғазаб» (Epic Fury) операцияси давомида йўқотилган тўртинчи Америка самолётидир.
Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт Ироқдаги шиа гуруҳлари томонидан ракетада уриб туширилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter