Нетаняхунинг БААга махфий сафари ҳақида хабарлар тарқалди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши «Арслон наъраси» операцияси даврида Бирлашган Араб Амирликларига махфий ташриф билан боргани маълум қилинди. Бу ҳақда Исроил бош вазири канцелярияси хабар берди.
Маълумотга кўра, Нетаняху БАА президенти шайх Муҳаммад бин Зоид билан учрашган. Исроил томони бу мулоқотни «Исроил ва БАА муносабатларидаги тарихий ютуқ» деб баҳоламоқда.
The Times of Israel нашри ёзишича, учрашув 26 март куни Умон чегараси яқинидаги Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган ва бир неча соат давом этган.
Бироқ БАА Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарларни рад этди. Вазирлик баёнотида таъкидланишича, БААнинг Исроил билан муносабатлари «Иброҳим келишувлари» доирасида очиқ ва расмий тарзда амалга оширилади ҳамда «махфий келишувлар» ҳақидаги даъволар асоссиз ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter