Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БАА Ҳўрмузни айланиб ўтувчи нефт қувурини ишга туширмоқчи

БАА Ҳўрмузни айланиб ўтувчи нефт қувурини ишга туширмоқчи

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳўрмуз бўғозига қарамликни камайтириш мақсадида янги нефт қувури қурилишини жадаллаштиришга қарор қилди.

Abu Dhabi Media Office маълумотига кўра, Абу-Даби валиаҳди шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид ADNOC компаниясига West-East Pipeline лойиҳасини тезлаштириш бўйича топшириқ берган. Янги қувур 2027 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.

Лойиҳа амалга оширилса, БААнинг Фужайра орқали нефт экспорт қилиш қуввати икки бараварга ошади. Бу мамлакатга нефтни Ҳўрмуз бўғозини четлаб ўтган ҳолда жаҳон бозорига чиқариш имконини кенгайтиради.

Ҳозирда БААдаги Habshan–Fujairah нефть қувури кунига 1,8 миллион баррел нефт ташиш қувватига эга. Мазкур инфратузилма Форс кўрфази орқали экспортда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълум қилинишича, БАА ва Саудия Арабистони Ҳўрмуз бўғозидан ташқари йўналишлар орқали нефт экспорт қила оладиган ягона Форс кўрфази давлатлари ҳисобланади.

Феврал ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциялари фонида Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатни деярли тўхтатган. Ушбу бўғоз орқали одатда жаҳон нефтининг қарийб бешдан бири ташилар эди.

Таҳлилчилар фикрича, мазкур вазият глобал энергия бозорида жиддий босимни кучайтирган. Нефт ва ёқилғи нархлари кескин ошиб, айрим давлатларда ёқилғи тақчиллиги ва инфляция хавфи юзага келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг