Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Польша «Patriot» тизимини АҚШ учун Яқин Шарққа кўчирмайди

Польша «Patriot» тизимини АҚШ учун Яқин Шарққа кўчирмайди

АҚШ НАТОдаги барча иттифоқчиларига мурожаат қилиб, қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини жалб этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда альянсга аъзо давлатлардан бирининг юқори лавозимли ҳарбий манбаси маълум қилди.

Ўз навбатида, Польша ҳукумати ҳам ўзининг «Patriot» ҳаво мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчириш ниятида эмаслигини билдирди. Мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камишнинг таъкидлашича, мазкур тизимлар Польша ҳаво ҳудуди ҳамда НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш учун хизмат қилмоқда.

У бу борадаги фикрларини АҚШнинг НАТО давлатларидан «Patriot» ҳаво мудофаа тизимини Яқин Шарққа кўчиришни сўраётгани ҳақида тарқалган хабарлар фонида билдирган.

«Бизнинг «Patriot» батареяларимиз ва уларнинг қурол-яроқлари Польша осмони ва НАТОнинг шарқий чегараларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бу борада ҳеч қандай ўзгариш йўқ ва уларни бошқа ҳудудга кўчириш режамиз ҳам мавжуд эмас», – дея ёзди вазир X ижтимоий тармоғида.

Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Польша зиммасига юкланган вазифалар аҳамиятини яхши тушунади.

«Польша хавфсизлиги – мутлақ устувор вазифа», – дея таъкидлаган Косиняк-Камиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг