Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳарбийлари юк машиналарини «зебра»га айлантиришни бошлади

Россия ҳарбийлари юк машиналарини «зебра»га айлантиришни бошлади

Фото: Bild

Россия ҳарбийлари Украина дронлари сабабли юк машиналарини зебра кўринишида бўяшни бошлашди, деб хабар берди Bild нашри.

«КамАЗ» ва «Урал» ҳарбий юк машиналари одатга хилоф қора-оқ рангларга бўялиши сунъий интеллект негизидаги нишонни аниқлаш тизимларига эга Украина дронларини чалғитиш учун қилинган, деб ёзилмоқда ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда.

Контрастли (ўта фарқ қилувчи) чизиқлар алгоритмларнинг машина контурлари ва шаклини аниқлашига халақит бериши мумкин. Бироқ, бу усулнинг самарадорлиги баҳсли: замонавий дронлар нафақат камералардан, балки тепловизорлар ва бошқа сенсорлардан ҳам фойдаланади.

«Улар зебраларни, туяқушларни, каркидонларни — нимани чизишмасин, барибир биз нишонга оламиз», — деди украиналик офицер Николай Колесник.

Хабарда таъкидланишича, Украина ҳарбийлари Россия қўшинларини, шу жумладан Россия ҳудудида ҳам, таъминотдан узишга қаратилган операциялар доирасида тобора кўпроқ юк машиналарини нишонга олмоқда.

«Россия логистикаси қанчалик кўп йўқ қилинса, фронтда ҳужумкор ҳаракатлар шунчалик камаяди», — деб таъкидлади Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг