Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва Украина асирлар алмашди

Россия ва Украина асирлар алмашди

Россия ва Украина ўртасида навбатдаги асирлар алмашинуви амалга оширилди. Томонлар бир-бирига 175 нафар ҳарбий хизматчи ва етти нафар фуқарони топширди.

Алмашинув жараёнида воситачиликни Бирлашган Араб Амирликлари бажарган.

Шу билан бирга, 11 апрель куни соат 16:00 дан бошлаб фронт чизиғи бўйлаб вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилди.

Маълум қилинишича, бу «Пасха учун сулҳ» 12 апрель куни охиригача амал қилади.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия томонига ўт очишни тўхтатишни Пасхадан кейин ҳам давом эттириш имконияти ҳақида ахборот етказилган.

Бу эса вақтинчалик сулҳ доимийроқ келишувга айланиши мумкинлиги ҳақида эҳтиёткор умид уйғотмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг