Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда 6 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифи берилди

Россияда 6 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифи берилди

Россиялик тадбиркор Олег Дерипаска мамлакат аҳолиси учун иш режимини кескин ўзгартиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, иқтисодиётдаги «глобал имкониятлар йўқотилиши» шароитида россияликлар душанбадан шанбагача кунига 12 соат ишлаши керак.

Тадбиркор бу таклифни иқтисодий инқироздан чиқиш учун зарур чора сифатида баҳолаган. Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги асосий ресурс — бу инсонлар ва оғир пайтларда уларнинг кўпроқ ишлаш қобилиятидир.

Айрим мутахассислар бу ғояни қисман қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Россия фанлар академияси академиги Геннадий Онищенко 6 кунлик иш ҳафтаси иқтисодиёт учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтган. Бироқ у бундай тизимни ҳозирча жорий этиш имконсизлигини таъкидлади. Сабаб сифатида амалдаги меҳнат қонунчилиги, касаба уюшмалари ва жамиятнинг бундай ўзгаришларга тайёр эмаслиги кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Россия Давлат думасида мазкур масала муҳокама қилинмаётгани маълум қилинди. Қўмита раҳбари Ярослав Ниловнинг айтишича, иш вақтига оид ҳар қандай ўзгаришлар фақат давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари иштирокида муҳокама қилиниши керак.

Сиёсий доираларда ҳам танқидлар янграмоқда. ЛДПР партияси етакчиси Леонид Слуцкий бу ташаббусни қўллаб-қувватламаслигини билдириб, иш вақтини ошириш ўрнига меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини кўтариш лозимлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг