Россияда мигрантларни ишга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Россияда 1 октябрдан патент асосида ишлайдиган хорижликлар бўйича ИИВни хабардор қилиш тартиби ўзгарди. Янги қоидалар иш берувчининг мақомига қараб фарқ қилади.
Агар мигрант жисмоний шахс қўлида ишласа, патент олган кундан бошлаб икки ой ичида Россия ИИВнинг ҳудудий органига иш бошлагани ҳақида ўзи хабар бериши шарт.
Юридик шахсда ишлаган тақдирда эса меҳнат шартномаси тузилгани ёки бекор қилингани ҳақида ИИВга уч кун ичида иш берувчи хабар беради.
ИИВ маълумотига кўра, хорижлик ходим ишдан бўшатилгани ҳақида белгиланган муддатда хабар берилмаса, иш берувчига 800 минг рублгача жарима солиниши ёки унинг фаолияти 90 суткагача маъмурий тартибда тўхтатилиши мумкин.
Иш берувчилар учун хабарномани «Госуслуги» портали орқали юбориш энг қулай усул сифатида кўрсатилган.
Аввал эса патент асосида ишга жойлашган мигрант ҳақида ҳам хорижликнинг ўзи, ҳам иш берувчи ИИВни алоҳида тартибда хабардор қилиши талаб этилар эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter